Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кобулдан АҚШга эвакуация парвозлари яна бошланди

1110

АҚШ ҳукумати ижарага олган Qatar Airways самолёти 27 январь куни Кобулдан учиб кетди. Бу ўтган йилнинг ноябридан бери амалга оширилган илк эвакуация парвози бўлди. 

Қайд этилишича, самолёт бортида 80 нафар Америка фуқароси бор эди.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс ўнлаб америкалик ва уларнинг оила аъзолари Афғонистонни тарк этишга тайёр эканликлари ва уларда зарур саёҳат ҳужжатлари борлиги ҳақида хабар берганини маълум қилганди.

Ўтган йилнинг августида «Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагач, АҚШ ва унинг ҳамкорлари икки ҳафта давомида ўз фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонистонликларни эвакуация қилди. Аммо бу эвакуация бетартиблиги билан ажралиб турди: ваҳима туфайли эвакуация тадбирлари давомида ўнлаб одам ҳалок бўлди ва яраланди. 

Ноябрь ойида «Толибон» Кобул аэропортини ким бошқариши ва кимларни эвакуация қилишга рухсат бериш бўйича келишмовчиликлар туфайли барча эвакуация рейсларини тақиқлаб қўйди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кобулда портлаш: қурбонлар бор

812 17:49 11.01.2023

Суткасига беш соат. Тожикистон электр танқислигини бошдан кечирмоқда

740 12:05 27.11.2022

Кобулдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони яна ортди 

947 18:00 03.10.2022

Кобулдаги таълим марказида портлаш содир бўлди

486 10:30 30.09.2022

Татар миллатига мансуб афғонистонлик олим Кобул Ислом уламолари кенгаши раиси этиб сайланди

811 15:35 14.09.2022

Кобулда бир муддат уяли алоқа хизмати тўхтатилди

328 11:55 09.08.2022
« Орқага