Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Комил Алламжонов: “Шеърлар тўқиб юрганимиз билан биримиз икки бўлмайди...”

1440

Комил Алламжоновнинг телеграм каналида ҳозирги ҳолатимиз, ёшлар ва умуман барчанинг олдидаги муҳим вазифалар, кераксиз ҳайбаракаллачилик ҳақида куюниб ёзибди. У жумладан шундай дейди:

“Ўзбекистонда зудлик билан илм, билимдонлар, олимлар, тадқиқотлар, тажрибалар, лабораториялар, ўрганишлар, янгиликлар, кашфиётлар трендга чиқиши керак. Чунки, бугун шундоқ ҳам кеч, эртага эса ундан ҳам кеч бўлади. Вақт бизга қарши ишлаяпти. Бошқа томондан, ҳечдан кўра кеч яхши. Қуруқ гапда ўтган алломаларимиз билан керилиб, ғазалхонлигу баҳру байтлар қилиб, шеърлар тўқиб, ўзимизни юпатиб юрганимиз билан биримиз икки бўлмайди. Тағин биз ўтмиши буюк, келажаги буюк, ўртаси куюк бўлиб қолмайлик бу кетишда, Аллоҳ асрасин. Шунга эришиш керакки, биздан олдингилар ризо, кейингилар фахрлансин”

Комил Алламжоновнинг фикрига Azon.uz ва AzonTV лойиҳалари раҳбари Мубашшир Аҳмад фейсбук саҳифасида ўз муносабатини билдирди:

“Менинг Комил Алламжонов билан ҳеч қандай алоқам йўқ. Лекин тан олиш керак, унинг фикрида жон бор. Ўзим кузатганим, Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиб, бир неча шоирлар нутқ ирод қилинади (бу ҳар йили такрорланади) ва яна оркестр куй чалинади. Бундан Навоий ёки у зотнинг таълимотларига қандай наф бўлар экан?!

"Навоийхонлик кеча"лари ҳам, эътироф қилайлик, шунчаки, хўжакўрсинга ўтказилади. Шундай фойдасиз тадбирларга кетган маблағларни 5-10 та ҳақиқий навоийхонни тарбиялашга сарфланса ва улар Навоий фикрларини ёйса, ана шунда мақсадли иш қилинган бўлади. 

Алламжоновнинг трендга олиб чиқиш керак деган мавзулари, фикри ва куюнишини эса ҳамма қўллаб-қувватласа керак. Ҳақиқатда илм майдонида жуда орқада қолиб кетяпмиз, ҳатто шимолий қўшнимиздан ҳам. 

Хуллас, биз кўпроқ фикр атрофида бирлашишимиз керак”.

Дарҳақиқат, буюк шоирларимиз, алломаларимизни фақат улар туғилган кунида эслаймиз, уч-тўрт шоир, талабаларнинг ҳар йили такрорланадиган шеърлари, бирорта ҳофизнинг шоир ғазали билан айтган қўшиғи билан ўзимизни “фарзандлик бурчи”ни адо этгандек тарқаламиз.

Кейинги йил шу санага қадар яна бу дафтарларни “ёпамиз”...

Энг ачинарлиси, мустақилликка эришганимизга ўттиз йил бўлса ҳам, ҳали-ҳамон Навоий, Бобур каби боболаримизнинг фаолиятлари, айниқса, диний мазмундаги асарлари, уларнинг диндорликлари ҳақида етарли тадқиқот ва тарғибот қилинмади. Афсуски, ёшларимиз уларни асосан шоирлигини билади, холос... Навоийнинг авлиёлар каромати ҳақида ёзилган “Насойимул муҳаббат” номли асари, Бобурнинг фиқҳий ва ақидавий масалалари шеърий услубда баён қилинган “Мубаййин” рисоласи ҳақида нафақат ёшларимиз, балки аксар катталарнинг ҳам хабари йўқлиги ачинарли.

Бошқа алломаларимиз ҳақида ҳам шундай фикрларни билдиришимиз мумкин...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

53 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

267 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

123 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

495 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

433 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

132 19:05 24.05.2022
« Орқага