Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Комил Алламжонов TikTok ўзбек менталитетига мос бўлиши кераклигини айтмоқда

805

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов TikTok ижтимоий тармоғи ҳақида ўз қарашларини баён қилди.

«TikTok — зарарли бўлса уни  фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шу ва бунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади деб ўйлайман. Айнан шу мақсадда бугун TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан жуда самарали онлайн учрашув ўтказдик.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. TikTok вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одатлар ва менталитетимизга мослаш бўйича таклифлар бердим. Улар томонидан бу таклиф албатта инобатга олиниши, бу борада ҳамкорлик, шу билан бирга ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр эканликлари маълум қилинди», деган Комил Алламжонов. 

Июль ойида блогерларнинг TikTok тармоғида тарқатилган саркарда Амир Темур ва шоир Алишер Навоий хотирасини ҳақорат қилган видеолари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан танқид қилинган эди.

Кейинроқ Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонунни бузгани учун Skype, Twitter, TikTok, ВКонтакте ва WeChat ишини чеклаб қўйди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

363 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

56 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

202 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

570 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

291 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

179 20:45 06.07.2022
« Орқага