Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди

630

Эндиликда 60 дан ортиқ модда ва 200 дан ортиқ нормага ўзгартириш киритиш кутилмоқда

15 июль куни Қонунчилик палатасининг мажлисида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини яна 15 кунга, яъни 1 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Депутат Жаҳонгир Шириновнинг сўзларига кўра, фуқаролардан келиб тушаётган таклифларни экспертларни жалб қилган ҳолда чуқурроқ ўрганиб чиқиш зарурияти туғилган. «Бу мамлакатимизнинг бош қонуни, давлатимиз, миллатимиз, жамитиямизни келажаги, тақдирини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Буни шошма-шошарлик билан муҳокама қилиш ёки қабул қилиш яхши натижаларга олиб келмайди», — деди у.

Билдирилаётган фикр-мулоҳазаларда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар ўз вақтида бўлаётгани таъкидланиб, Президентимизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда илгари сурган таклифлари ва ғоялари кенг жамоатчилик томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда. Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаларида фуқароларнинг фаоллиги кучаяётгани, келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётгани умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтиряпти. Шундан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 1 августгача узайтиришни таклиф этамиз. 

Таъкидланганидек, лойиҳада таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Конституциясининг олтмишдан ортиқ моддасини қамраб олади. Унда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланмоқда. Давлат қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини, тадбиркорлик ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, ҳалол рақобат ҳимоя қилинишини, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаш, тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақлилиги белгилаб қўйилмоқда.

Акмал Саидов эса умумхалқ муҳокамасини узайтириш депутатлар қўлида эканлигини айтиб, фуқаролар хоҳиш-истакларини инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

650 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

284 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

472 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

888 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

659 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1447 17:20 02.02.2023
« Орқага