Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Конья-2021: Турсуной Жабборова мутлақ чемпион

717

Айни кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Бугун, 15 август кунги дастурлардан ўрин олган оғир атлетика баҳслари бошланди.

20 ёшли Турсуной Жабборова Ислом бирдамлиги ўйинларида оғир атлетика бўйича аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

Даст кўтаришда 109 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, икки курашда 235 кг натижа кўрсатган Турсуной барча йўналишда олтин медалларни ўзиники қилди.

Аҳамиятлиси, даст кўтаришда у 102 кг тошни бўйсундирганида мазкур йўналишдаги олтин медаль тақдири ҳал бўлиб улгурган эди. У қайд этган 109 кг эса мусобақанинг янги рекорди сифатида қайд этилди. 

Маълумот учун: Шарофиддин Амриддинов -102 кг тоифасида кечган баҳсларда Шарофиддин Амриддинов кучли рақобатда бронза медалига эга чиқди. Даст кўтариш машқи якунида юртдошимиз -172 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, бугун Руслан Нуриддинов (-109 кг), Акбар Жўраев (+109 кг) каби Ўзбекистоннинг етакчи оғир атлетикачилари Ислом бирдамлиги ўйинларидаги ўз иштирокини бошлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

11 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

51 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

93 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

256 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

180 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

172 18:25 02.10.2022
« Орқага