Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирус авиаташувларнинг камайишига сабаб бўлмоқда

1250

Ҳаво транспорти халқаро ассоциациянинг ҳисоботида ёзилишича,  коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида авиаташувчиларга қўйилган чекловлар туфайли 2020 йилда глобал йўловчи ташиш даражаси илгари тахмин қилинган ўсишга қарамай 0,6 фоизга камаяди.

Тахминларга кўра, вирус сабаб жаҳон авиация трафиги 4,7 фоизга тушиб кетади. Бу эса жами йўловчилар оқимининг 2008 йили содир бўлган молиявий инқироздан бери кузатиладиган биринчи марта пасайиши бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, йўловчилар оқимининг камайиши оқибатида авиакомпаниялар 29,3 миллиард доллар йўқотади.

«Ёқилғи нархининг пасайиши, айрим молиявий йўқотишларни қоплаши мумкин. Бу авиакомпаниялар учун жуда оғир йил бўлади», — дейди IATA раҳбари Александр де Жюньяк.

Ассоциациянинг аниқлик киритишича, биринчи навбатда Осиё—Тинч океани минтақасида ишловчи авиакомпанияларда йўловчилар оқими 13 фоизга қисқаради, бу эса ўз навбатида 27,8 миллиард доллар зарар келтиради. Вирус оқибатида Хитой 12,8 миллиард доллар йўқотади. Минтақадан ташқарига учувчи самолётларга эга авиакомпаниялар 1,5 миллиард доллардан айрилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил Миллий авиакомпанияси Саудия Арабистонининг ҳаво ҳудудига рухсатнома олди

309 18:25 04.08.2022

Саудия Арабистони Исроил авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини очади  

390 10:05 15.07.2022

Рамазон ҳайити муносабати билан вилоятларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

590 15:27 29.04.2022

Термиздан Санкт-Петербургга авиқатновлар тикланмоқда

625 11:50 09.04.2022

Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмайди — Uzbekistan Airways

760 16:10 07.03.2022

Ўзбекистондан Қозоғистонга авиарейслар вақтинча бекор қилинди

709 08:05 07.01.2022
« Орқага