Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирус болаларга юқмайди

4851

Экспертлар бир нарсадан ҳайрон бўлмоқда: янги вирус болаларни четлаб ўтаётган экан. Бунинг сабабини ҳозирча тушунтириша олмаяпти.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, Хитойда жами касалланганлар орасида болалар миқдори фақат 2,4 фоизни ташкил этган. Мана шу 2,4 фоизнинг 2,5 фоизидагина жиддий симптомлар кузатилган. Уларнинг 0,2 фоизидагина оғир хасталаниш кузатилган. Яъни, вируснинг болаларга юқиши ва уларнинг жиддий касал бўлиши нолга тенг. Шу пайтгача дунёнинг бирор жойида болаларнинг коронавирусдан ўлгани қайд этилмади.

Балоғатга етмаганларнинг вирус юқтирмаётгани мутахассисларни ҳам хурсанд қилмоқда, ҳам ҳайратга солмоқда. Шифокорларнинг айтишича, бунинг сабаби болалар ва катталар иммунитетидаги фарқларда бўлиши мумкин. Одам улғайган сари иммунитет тизими заифлашиб, касалликларга қарши курашиш салоҳияти камайиб боради, дейди улар. 

Яна бир эҳтимолий сабаб - болалар тумов каби турли вирусларга кўп чалингани боис уларда бу турдаги касалликларга чидамлилик юқори бўлади.

Бу, албатта, бизни хурсанд қилади. Болаларимиз соғ-саломат бўлсин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иорданияни хавфли вируснинг янги тўлқини қоплади

414 09:45 15.07.2022

Коронавируснинг “кентавр” деб номланган янги мутацияси тарқалмоқда. У қанчалик хавфли?

827 20:05 14.07.2022

Covıd-19 билан касалланганлар ва ўлганлар сони маълум қилинди

672 19:15 14.07.2022

Кўринмас ёв ҳали чекингани йўқ

465 16:35 24.06.2022

БААда ниқоб тақмаганлар қаттиқ жазоланади 

406 15:45 21.06.2022

Эпидемия бошланганидан бери илк бор ўлим кузатилмади - Эрон

490 19:50 02.06.2022
« Орқага