Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирус неча даражада ўлиши аниқланди

10020

Гонконг университети олимлари COVID-19 коронавирус неча даражада кўпроқ ва камроқ фаол бўлишини аниқлашди, дея хабар бермоқда ТАСС. 

Тадқиқотчиларнинг айтишича, коронавирус +4 даража ҳароратда узоқ вақт барқарор бўлиб қолади. Дезинфекция бошлангандан кейин эса унинг фаоллиги 14 кундан кейингина сусая бошлайди.   

Шунингдек, янги коронавируснинг юқори ҳароратга чидамсиз экани аниқланди: +70 даражада беш дақиқа ўлади. У +56 даражада узоғи билан ярим соат, +37 даражада кўпи билан икки кун, 22 даражада эса тахминан бир ҳафтача яшар экан. 

Бундан ташқари, олимлар коронавируснинг турли юзаларда қанча яшаш мумкинлигини ҳам аниқлашди. Маълум бўлишича, у хона ҳароратида ва 65% нисбий намликда тиббиёти ниқобининг ташқи қисмида узоғи билан бир ҳафта, қоғозда уч соат, ёғоч ва матода икки кун, шишада тўрт кун, зангламайдиган пўлат ва пластмассада бир ҳафтадан ортиқ яшай олар экан.

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 тага ошиб, 149 нафарни ташкил этмоқда. @ssvuz

Ушбу инфекция 2 нафар андижонлик (аёллар), 1 нафар фарғоналик (эркак) ва 1 нафар тошкентлик (эркак) фуқароларда аниқланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммига ном берди

1418 08:06 27.11.2021

Хитойда аҳолини рўйхатга олиш бошланди

1594 14:30 01.11.2020

Ашхабод – чет элликлар учун энг қиммат шаҳар. Тошкент бунинг акси 

2811 11:30 10.06.2020

Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди

2572 16:40 28.05.2020

Гонконг мустақиллигининг тугаши: Дунё халқларига қандай аҳамияти бор?

2261 22:16 26.05.2020

Гонконгда Хитойга қарши норозиликлар

2249 15:31 25.05.2020
« Орқага