Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирус пандемиясида янги “рекорд” қайд этилди

1501

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемияси бошланганидан бери бир кунда энг юқори касалланиш ҳолати қайд этилганини билдирди. 

Ташкилот маълумотига кўра, дунё бўйича пайшанба куни 338 779 кишида коронавирус аниқланган. Шундай қилиб, касалланганлар сони 36,7 миллиондан ошди, коронавирус оқибатида 1 миллион 65 минг киши вафот этди. Беморлардан 27,5 миллионни тузалиб кетди. 

Айни пайтда Европаа касалланиш ҳолатлари яна ортаётгани кузатилмоқда. Кўҳна қитъадаги касалланиш ҳолатлари Ҳиндистон, Бразилия ва АҚШдагидан кўпроқ бўлмоқда. 

Бир неча кун аввал ЖССТ коронавирус билан дунё аҳолисининг 10 фоизи касалланган бўлиши мумкинлигини айтган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудияда болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади

387 14:50 04.08.2021

Ўзбекистонда миллиондан ортиқ киши тўлиқ эмланган

186 09:05 04.08.2021

Уханнинг акс-садоси: Хитойда яна коронавирус кўпаймоқда

580 18:25 03.08.2021

Ўзбекистонда қанча коронавирус вакцинаси ғамлангани маълум бўлди

433 15:45 03.08.2021

Мажбурий эмлашга оид қонун имзоланди

503 10:45 03.08.2021

Вакциналарни аралаштириб қўллаш масаласига аниқлик киритилди

1419 08:50 03.08.2021
« Орқага