Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирус: Туркия Россия вакцинасидан нега воз кечди?

1882

Туркия Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини сотиб олишдан воз кечди, дея хабар бермоқда Haberturk нашри. 

“Муаммо GLP (ишончли лаборатория амалиёти)га мослик туфайли келиб чиқди. Россия бунга жавоб бера олмади. Шу сабабли Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва дунё бу вакцинани сотиб ололмайди, бизнинг юртимизда унга лицензия берилмайди. Шу сабабли у бизнинг қизиқиш доирамиздан чиқди”, – деди Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа. Унинг айтишича, Туркия коронавирусга қарши вакциналарнинг асосий қисмини Хитойдан сотиб олади. 

Ушбу хабар ортидан Россия оммавий ахборот воситаларида президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг “Спутник V” вакцинаси ҳақидаги баёноти пайдо бўлди. У ўтказилган синовларда вакцинанинг самарадор ва ишончли эканлиги аниқланганини таъкидлаган. Айрим хабарларда эса Туркиянинг Россия вакцинасидан воз кечгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

234 19:05 20.01.2022

Мингдан ошиқ эмланмаган ходим ишдан четлатилди

464 11:45 19.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1913 17:58 15.01.2022

Иш берувчилардан ходимларини коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш сўралди

261 16:35 14.01.2022

АҚШ: ўсмирни ота-онасининг рухсатисиз эмлаган ўқитувчи ҳибсга олинди

552 15:05 05.01.2022

Эмланмаган БАА фуқароларининг хорижга чиқиши тақиқланади

379 08:30 03.01.2022
« Орқага