Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирусга қарши вакцина камбағал давлатларга чегирма билан сотилади

1166

Италия пойтахти Римда бўлиб ўтган G20 соғлиқни сақлаш саммитида Pfizer, Moderna ҳамда Johnson & Johnson компаниялари камбағал мамлакатларга 2022 йил охирига қадар коронавирусга қарши жами 3,5 миллиард доза вакцинани ўз таннархида ёки чегирма билан сотишга ваъда берди. 

“Евроньюс” хабарига кўра, ушбу вакциналарнинг катта қисмини Aмериканинг фармацевтика гиганти Pfizer етказиб беради: келгуси 18 ой ичида жами 2 миллиард доза, хусусан, 2021 йилда 1 миллиард доза.

Moderna компаниясининг бош ижрочи директори Стефан Бансел эса 2021 йилда етказиб бериладиган вакцина миқдори 95 миллион дозага етишини, 2022 йилда бу рақамни 900 миллионга етказишни мақсад қилишганини таъкидлади.

Johnson & Johnson вице-президенти Пол Стоффелснинг билдиришича, компания 2021 йилда Covax дастури билан 200 миллион доза учун шартнома тузган, 300 миллион қўшимча таъминот билан жами 500 миллион дозани етказиб беришга тайёр.

G20 соғлиқни сақлаш саммитида баёнот берган Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен камбағал мамлакатларга 100 миллион дозада вакцина жўнатилишига ваъда берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кўринмас ёв ҳали чекингани йўқ

381 16:35 24.06.2022

БААда ниқоб тақмаганлар қаттиқ жазоланади 

316 15:45 21.06.2022

Эпидемия бошланганидан бери илк бор ўлим кузатилмади - Эрон

388 19:50 02.06.2022

Саудия Арабистони фуқароларига 16 давлатга чиқишни тақиқлади

1038 09:22 25.05.2022

Туркияда тиббий ниқоб тақиш мажбурияти олиб ташланди 

370 10:40 27.04.2022

Қозоғистон 11 апрелдан Ўзбекистон билан чегара пунктларини очади

763 05:00 07.04.2022
« Орқага