Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар берганлар давлат ҳимоясида бўлади

488

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Унга кўра, эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар ва уларнинг қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади. Бундай шахсларнинг ҳаёти ва соғлигига ҳақиқий таҳдидни, уларга нисбатан зўрлик ишлатилганини, мол-мулки йўқ қилинганлиги ёки шикастлантирилганлигини тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда коррупцияга қарши курашишни амалга оширувчи органлар уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриши шартлиги белгиланди.

Шунингдек, «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Қонунда коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа давлатларга ёрдам кўрсатадиган органлар қаторига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам киритилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтингдаги ўрни яхшиланди

435 17:33 26.01.2022

Депутат Нуриддин Зайнитдинов: «Коррупционерларни деб кетсам, улар хурсанд бўлади...»

882 12:10 20.01.2022

Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги бўйича рейтинг тузилади

297 15:33 13.01.2022

«Адлия вазирлиги нега мужмал ибораларни қўллашни бошлаяпти?» ёхуд коррупцияга қарши курашда рўмолнинг ўрни ҳақида

6644 12:02 13.12.2021

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун марказ ташкил этилади

502 19:38 07.12.2021

Нетаняҳу коррупцияда айбланмоқда

574 13:28 23.11.2021
« Орқага