Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коррупцияда айбланган Испаниянинг собиқ қироли БААга қочди

1216

Испания қироллик оиласи собиқ қирол, 82 ёшли Хуан Карлос 3 август куни Бирлашган Араб Амирликларига кетганини ва айни пайтда ўша ерда эканини тасдиқлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.  

Аввалроқ Испания нашрларида Хуан Карлос хусусий самолётида Абу-Дабига боргани ва люкс меҳмонхонага жойлашгани тўғрисида хабар пайдо бўлган эди. Шунингдек, собиқ қиролнинг Доминикан Республикаси ёки Португалияга кетган бўлиши мумкинлиги борасида ҳам тахминлар илгари сурилди. 

Коррупцияда айбланган Хуан Карлос ўғли – Испания қироли Филиппга мактуб ёзиб, чет элга кетмоқчи эканлигини айтган эди. 

Испания Олий суди Макка ва Мадинад шаҳарларини бир-бирига боғлайдиган тезкор поезд лойиҳаси тендерида собиқ қирол коррупцияга аралашган бўлиши мумкинлигини билдириб, июнь ойида суриштирув бошлаган эди. Хуан Карлос лойиҳа бўйича 2008 йилда Саудия Арабистони қиролидан 100 миллион доллар пора олган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

II Тошкент Аксилкоррупция форумида кутилмаган ҳолат: тўсатдан "свет" ўчди

901 11:02 23.09.2022

II Тошкент Аксилкоррупция форуми бошланди

237 10:50 23.09.2022

Коррупция – фақат пора олиш-бериш эмас!

541 17:15 04.08.2022

Аллоҳдан қўрқмагандан қўрқ

709 17:15 03.08.2022

Ўзбекистонда 6 ойда қанча мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди? 

355 11:56 28.07.2022

Энди коррупционерлар “давлат иш”ига қайта олмайди  

716 13:05 28.05.2022
« Орқага