Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кремл: “Россия ҳеч қандай гибрид урушлар олиб бормаяпти”

1026

Европа Россияни барча муаммоларнинг айбдори деб ҳисоблашни бас қилиши керак. ТАСС хабарига кўра, Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ана шундай деган.

“Россия ҳеч қандай гибрид урушлар олиб бормаяпти, биз буни мутлақо истисно қиламиз. Россия Европадаги ҳамма ўзига келишидан, Россияни барча муаммоларнинг айбдори деб ҳисоблашдан тўхташидан ва аксинча Европани бўғиб қўяётган муаммоларнинг асосий манбаларига мурожаат қилишидан манфаатдор”, – деди у.

Шунингдек, Песков Британия матбуотида ушбу мавзудаги хабарларни жиддий қабул қилмасликка чақирди.

“Сўнгги пайтларда Буюк Британияда жуда кўп жазавачи нашрлар пайдо бўлди. Умуман олганда, афсуски, журналистлар, хусусан, Марказий ва Шарқий Европадаги воқеаларни ёритишда одатдагидек холис эмаслар. Шунинг учун уларга шундай муносабатда бўлиш керак”, – дея хулоса қилди Россия раҳбари матбуот котиби.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путин Исроил раҳбари билан Россиядаги “Сохнут” масаласини келишиб олди

729 16:00 10.08.2022

Кремль америкалик спортчининг қамалганини изоҳлашдан бош тортди

256 18:50 05.08.2022

Россияда Украина билан уруш масаласида ёпиқ сўровнома ўтказилди

1126 12:45 14.07.2022

Кремль стратегик ташаббусни бой берди – Британия разведкаси

1561 14:05 30.03.2022

Туркия ва АҚШ дипломатлари Украинадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди

645 18:10 17.03.2022

Владимир Путин Россиядан 10 минг доллардан ортиқ миқдордаги нақд валютани олиб чиқишни тақиқлади.

781 09:24 02.03.2022
« Орқага