Ҳозирда Россия Президенти идораси жойлашган Кремль биноси ёнида, ХIV асрда «татар ҳовлиси» деб номланган бино бор эди. У босқоқлар, яъни Ўрда хони томонидан тайинланган хирож йиғувчиларга тегишли эди.
Ҳужжатлардан бирида у қуйидагича тасвирланган: «ўлпон йиғиш ишлари олиб борилган татар ҳовлиси». Москва князининг қароргоҳига иложи борича яқин жойлашган бу бино аслида хон элчихонаси бўлган. Турли манбаларда бу жой «хон ҳовлиси» ва «Ўрда ҳукмдори элчисининг ҳовлиси» деб ҳам аталади. Кейинчалик бу жойда қурилган монастирь қуйидагича тасвирланган: «Чудов эркаклар монастири Кремлнинг Царская майдонида, Олтин Ўрда элчилари учун собиқ ҳовли ўрнида жойлашган».
Таниқли тарихчи Дамир Хайретдинов: «Хон саройи ҳудудида ҳақиқий масжид бўлган», дейди. Олимларнинг фикрича, хоннинг масжидли ҳовлиси Иван Калита туфайли пайдо бўлган. Москва князи 1327 йилда Тверда қўзғолонни бостиришга ёрдам берган. У 1331 йилда Ўзбекхон унга Владимир ерларини бошқариш учун ёрлиқ берган. Бироқ 1365 йилда ўзгарди Жонибекхоннинг рафиқаси Тайдула ҳовли ерини метрополит Алексийга совға қилган. Кейин, ўша ҳудудга фаришта Микоил тош черкови қурилган.
“Татар ҳовлиси” ўша жойда яна 100 йил бўлган, деган тахминлар бор. Фақат 1480 йилдан кейин ер Чудов монастири қурилишига ўтган. Демак, узоқ вақт Кремлдаги Царская майдонида масжид ва черков ёнма-ён бўлган. Кейинчалик, бу ерда Кремлнинг 14-биноси қурилган.
Бугунги кунда бу жой оддий хиёбонга айланган. Эҳтимол, замонлар келиб археологлар Москванинг илк масжиди изларини топа олишар...