Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кремлда президент сайловига тайёргарлик бошланди

1005

Кремлда 2024 йилги президент сайловига тайёргарлик бошланди, дея хабар тарқатди РБК. Агентликка интервью берган, масладан хабардор манбалар президентликка номзод сифатида Владимир Путин кўрсатилишини таъкидлаган. 

Хабарда айтилишича, декабрь ойи ўрталарида Подмосковьеда Кремл ички сиёсий блоки раҳбарияти, Кремлнинг учта (ички сиёсат, ижтимоий лойиҳалар ва Давлат кенгаши фаолиятини таъминлаш бўйича) департаменти ходимлари, шунингдек, “Ягона Россия” партияси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтган. Унда 2024 йилги сайлов бўйича эҳтимолий ҳаракатлар стратегияси муҳокама қилинган. Тадбирда потенциал номзоднинг номи тилга олинмаган, аммо легитимликни таъминлаш президент сайловининг асосий вазифаси этиб белгиланган. 

2020 йилда Конституцияга киритилган ўзгартиришлар туфайли Владимир Путин яна икки марта – 2024 ва 2030 йилларда Россия президентлигига номзод бўлиш имкониятини қўлга киритган. У 2024 йилги сайловда иштирок этиш ёки этмаслик тўғрисида ҳали қарор қабул қилмаганини бир неча бор айтди. 

1999 йил 31 декабрда Борис Ельцин истеъфога чиққанидан кейин Владимир Путин Россия президенти вазифасини бажарувчи бўлган эди. Ҳозирда у президент лавозимини тўртинчи марта эгаллаб турибди. 2008-2012 йилларда – Дмитрий Медведев президент бўлган даврида Путин бош вазир вазифасида ишлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

78 12:50 16.08.2022

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

72 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

141 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

346 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

199 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

181 10:35 16.08.2022
« Орқага