Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Kun.uz совриндорлар рўйхатидан чиқариб юборилди

3603

Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

“Фармонда тақдирланганлар орасида Kun.uz сайти вакиллари ўрин олмаган. Бироқ аввалроқ АОКАнинг масъул ходими фармон лойиҳасига сайтимиз муҳаррири ҳам киритилганини айтганди”, - дейилади Kun.uz кундалиги телеграм каналида.

Бир-биридан мустақил икки манбанинг Kun.uz'га тасдиқлашича, сайт вакили давлат раҳбарига имзолаш учун киритилишидан аввал мукофотланадиганлар рўйхатидан ўчирилган. Манбалар рўйхатдаги бу ўзгариш АОКА эмас, Президент Администрацияси масъул ходимлари билан боғлиқ эканини айтмоқда.

Kun.uz’нинг таъкидлашича, бунга сайтнинг танқидлари сабаб бўлгани йўқ, чунки тақдирланганлар орасида ўз вақтида Ўзбекистонда тақиқланган Uzmetronom.uz сайти ҳам бор.

“Албатта, бу ерда муҳими мукофот олиш эмас, Kun.uz учун энг катта мукофот – халқ эътибори ва ҳурмати. Гап шундаки, юқоридаги воқеа сайтимиз жаримага тортилгани, ундан аввал эса мунтазам босимлар бўлаётганини очиқ айтиб чиқиши ортидан рўй бергани афсусланарли.

Kun.uz президент илгари сурган очиқлик сиёсатига елкадош ҳолда, жамият манфаатлари учун холис фаолият юритишда давом этади. ОАВ соҳасида виждонан меҳнат қилаётган барча фидойи ҳамкасбларимизни байрам билан самимий табриклаймиз”, - деган байрам табриги билан хабар якунланган.

Эҳтимол бу ҳолат шунчаки англашилмовчилик бўлиши мумкин. Бироқ буларнинг барчаси Kun.uz’нинг жавобгарликка тортилиши ва босимлар билан кетма-кет келиши бироз ғалати эканлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Одинахон Муҳаммад Содиқ: «Қизларни албатта ўқитиш шарт, улар ҳам Аллоҳнинг бандаси!»

1444 12:55 25.09.2021

Асад Хўжаев ОАВга бўлган босимлар юзасидан берилган саволни «мавзудан ташқари» деб баҳолади

2601 21:25 26.06.2021

Журналистларни ҳимоялаш қўмитаси: «Kun.uz ва Azon.uz'га солинган жарималар бекор қилиниши керак»

1948 15:17 26.06.2021

Kun.uz сайти ходимларининг Telegram аккаунтига бузиб киришга уринишлар бўлмоқда

868 14:10 26.05.2021

“Azon лойиҳасидан кўзлаганларим...”

971 09:00 20.02.2021
« Орқага