Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

957

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 30 январдаги ҳужжат асосида кўнгилли бўлинмаларни қурол-яроғ, ҳарбий техника, кийим-кечак, озиқ-овқат ва тиббий ёрдам билан таъминлашни ўз зиммасига олишини маълум қилди. Бу ҳақда мудофаа вазири Сергей Шойгу буйруғи лойиҳасида айтилган. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.

Буйруқ лойиҳасида кўнгиллилар таъминоти Россия Қуролли Кучлари ҳарбий тузилмаларининг таъминотига  ўхшаш бўлиши айтилади.

Кўнгиллилар улар бириктирилган ҳарбий қисм ва бўлинмалар томонидан назорат қилинади. Аммо хизматдан сўнг қурол ва жиҳозларни омборга топшириши шарт. Шунингдек, ҳужжатга кўра, кўнгиллилар армияга етказган зарари учун жавобгарликка тортилиши мумкин.

2022 йил ноябрь ойида Президент Владимир Путин Россия Қуролли Кучларига ёрдам берувчи кўнгилли тузилмалар мақоми тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Ушбу ҳарбий қисмларнинг аъзолари фахрий мақомга эга бўлиб, бу уларга ойлик тўловлар, солиқ имтиёзлари, транспортда бепул юриш, тиббий ёрдам ва курорт хизматлари, коммунал тўловлар ва бошқа ижтимоий таъминот чораларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Бироқ, шу билан бирга, кўнгиллилар бўлинмалари учун ҳеч қандай танлаш мезонлари бўлмаган: уларга қўшилишни истаган ҳар қандай одам, шу жумладан, руҳий хаста ва жиноий ўтмишга эга одамлар ҳам олинаверган.

Украинада жанг қилишни хоҳловчилар учун кўнгилли баталонлар Россиянинг кўплаб ҳудудларида ташкил этилган. Маҳаллий ҳокимият органлари ва фахрий ташкилотларнинг бу гуруҳларга қўшилиши рағбатлантирилди, урушга бориш истагидаги шахсларга эса катта миқдорда пул тўлаш ваъда қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

318 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

879 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

860 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

547 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1328 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

525 18:40 25.03.2023
« Орқага