Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кунига 4000 га яқин «права» алмаштириб берилмоқда

971

Бугун АОКАда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Давлат хизматлари агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналари жорий этилган.

Бунда, даставвал, "права"ларни алмаштиришга 2017 йил 1 октябрдан 2020 йил 31 декабрига қадар, яъни 3 йил-у 3 ой муҳлат берилган ва 2021 йил 1 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб топилиши кўрсатиб ўтилди.

Аввалги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, унинг талони талаб этилар эди.

Фуқароларга қулайлик учун тартиб соддалаштирилди ва талаб этиладиган хужжатлар қисқартирилди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ваколатли идора — Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари.

Ҳайдовчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг май ойидан ЭКСПЕРИМЕНТАЛ тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳам соддалаштирилган хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Бунда хизмат учун нафақат келган ҳолда, балки онлайн шаклда ҳам мурожаат қилиш имкони яратилди.

Бугунги кунда республикамиз бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш имконини берувчи 79 ускуна мавжуд бўлиб, шундан 25 таси жойлардаги Давлат хизматлари марказларида, 54 таси эса, ИИВ ЙҲХ туман ва туманлараро бўлинмаларида жойлаштирилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддати бир неча маротаба узайтирилган.Бироқ, фуқароларимиз томонидан белгиланган муддатларда ҳужжатларни алмаштирилмай келинмоқда.

2021 йил охирида Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан, "права" алмаштириш муддатини узайтириш дифференциал ёндашув асосида амалга оширилди — бундан мақсад ҳамма яна 2022 йил сўнгида ЙҲХ бўлимлари ва Марказларга келмасдан, йил давомида бир маромда хужжат алмаштиришларини ташкиллаштириш эди.

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларимизга "сўнгги мижозгача" иш режимини йўлга қўйди.

Давлат хизматлари марказлари имкон қадар кўп фуқароларга хизмат курсатишга астойдил интилмоқда. Маълумот учун ўртача бир фуқарога хизмат кўрсатиш учун 3 дақиқа вақт сарфланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

469 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

763 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

410 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

392 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

305 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

539 15:55 01.10.2022
« Орқага