Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кураш мусобақасида ғолиб бўлинг ва Ҳажга йўлланмани қўлга киритинг! 

690

Татаристонда ҳар йили мусулмонлар ўртасида татар миллий кураши ва армрестлингни оммалаштириш, дўстликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи учун шароит яратиш, чидамлиликни ривожлантириш мақсадида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бу анъанага собиқ қолган ҳолда жорий йилнинг 26 март куни Татаристоннинг Набережние Челни шаҳрида татар кураши ва армрестлинг бўйича мусулмонларнинг XIII Бутунроссия Бирлашган очиқ турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Татаристон муфтийлиги, Набережние Челни шаҳри ижроия қўмитаси, Россия ва Татаристон кураш федерацияси ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Мусобақада Татаристон ва қўшни ҳудудларда 100 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақа шаҳарнинг «Витяз» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Курашга 18 ёшдан ошган, етарли жисмоний тайёргарликка эга ва намоз ўқишни биладиган  мусулмонлар рухсат этилади. Спортчилар спорт костюмлари ва дўппиларда бўлишлари керак.

Татар кураши 65, 75, 85, 95, 105 ва унган юқори, армрестлинг бўйича 65 килограммгача, 85 ва ундан юқори килограмм вазн тоифаларида ўтказилади. Мусобақага Татаристон қозиси Жалил Ҳазрат Фазлев ҳакамлик қилади.

Бу йил жамоалар ўртасида Волга Болгариясида Ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллиги кубоги ўйналади. Ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаганлар Ҳаж йўлланмасини қўлга киритади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кураш Парижни забт этди

361 11:00 26.07.2022

Хитой толибларнинг уйғурлар ҳаракатига қарши курашишига умид қиляпти

3471 23:20 17.08.2021

Аҳмад Масъуд «Толибон»га қарши курашмоқчи

3224 16:25 17.08.2021

Токио-2020: яна бир медални қўлга киритдик

1221 15:55 06.08.2021

Ўзбекистонда яна бир медал: Ҳалол курашда ғалаба!

1068 16:04 28.07.2021
« Орқага