Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Курил ороллари можароси: Япония Россияга норозилик билдирди

1104

Япония ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотэги, Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосарлари Дмитрий Григоренко ва Марат Хуснуллиннинг Курил ороллар тизмасига кирувчи Итуруп оролига сафаридан сўнг Москвага норозилик билдирди.

Россия ҳукумати 12 октабрда Григоренко ва Хуснуллин Узоқ Шарққа бош вазир Михаил Мишустиннинг буйруқлари бажарилишини текшириш учун борганини эълон қилди. Сахалин вилояти ҳукумати хабар беришича, иш сафари дастурининг жадвалида Курил марказий касалхонаси ва Итурупдаги “Ясний” балиқни қайта ишлаш мажмуасига ташриф бор эди.

«Норозилик билдирилди. Бу ташриф Япониянинг шимолий ҳудудлар (Кунашир, Итуруп, Шикотан ва Хабомаи ороллари Японияда чақирилади) бўйича ўзгармай келаётган нуқтаи назарига тўғри келмайди», - деган япон вазири матбуот анжуманида.

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тинчлик шартномаси йўқлигидан совуқ ҳолатда. 1956 йилда собиқ СССР ва Япония Москва тинчлик шартномаси тузилгандан сўнг иккита оролни - Хабомаи ва Шикотанни японларга бериш имкониятини кўриб чиқишга рози бўлган қўшма декларацияни имзолаган. Ўшанда икки оролни бериб, СССР низоларга нуқта қўйишга умид қилганди.  Токио эса ҳужжатни барча оролларга бўлган даъвосидан воз кечмасдан, муаммо ечимининг фақат бир қисми деб ҳисоблаган.

Кейинги музокаралар ҳеч нарсага олиб келмади; Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ҳам тинчлик шартномаси имзоланмади. Қўшма Штатлар ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Улар агар Япония тўрт оролдан фақат иккитасини олишга рози бўлса, бу Окинавани Япония суверенитетига қайтариш жараёнига таъсир қилади, дейишган эди. (Окинавани Японияга қайтариш тўғрисидаги тузилган шартнома 1972 йилда кучга кирган).

Москва, ороллар Иккинчи жаҳон урушидан кейин собиқ СССР таркибига киргани ва Россиянинг улар устидан суверенитети шубҳасизлигини даъво қилади.

 

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛА:

Япония: янги бош вазир Курил оролларини руслардан қайтариб олмоқчи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

1017 12:36 06.12.2021

Япониянинг собиқ бош вазири Хитойни Тайванга ҳужум қилишдан огоҳлантирди

1184 12:05 01.12.2021

Япония аҳолиси тобора камайяпти

1094 09:06 01.12.2021

Япония Хитой таҳдиди туфайли мудофаа харажатларини рекорд даражада оширишни режалаштирмоқда

812 12:30 19.11.2021

Япония Дамашқдаги элчихонасини қайта очмоқчи эмас

429 14:55 16.11.2021

Японияда «ҳовербайк» – учувчи мотоцикл сотувга чиқди

859 12:10 29.10.2021
« Орқага