Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Куёвнинг “пояндози” ёки бемаъни одатларга бир назар

2186

Юртимиздаги тўй маросимлари ўзига хос урф-одатлар билан ажралиб туради. “Нон синдириш”дан тортиб “қуда чақириқ”қача турлича одатлар борки, баъзиларини кўрган одам ҳайратдан ёқа ушлаши аниқ. Одат-ку, майли, уни бажаришга ҳаддан ташқари берилиб кетганлар атрофдагиларга кулги бўлаётганини англамай қолиши ёмон.

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар тўйда «куёв пояндоз» учун ур-йиқит қилаётгани тасвирланган видео тарқалди. Бу ҳолатни кўриб, наҳотки шу ҳам ўзбекона одатларимиздан бўлса, деб ўйлаб қолдим.

Куёвнинг оёғи остига қўйилган бу пояндозда шунчалик ҳикмат бормидики, уни шу қадар талашишади? Интернетда шу ҳақида маълумот излаганимда, «Бу шўх ва қувноқ ўйин – пояндоз маросими пайтида “қўлга киритган” қийқимларини яхши ниятлар билан олиб кетадилар. Бу мато бўлаклардан аёллар рўмолча, тумор тикадилар ёки келин-куёвларга атаб тикиладиган кўрпа-ёстиқларга қуроқ сифатида ишлатилади. Маросимнинг ўтказилиши натижасида уйланиш, авлодлар давомийлигини таъминлаш сингари маънавий қадриятлар ёшлар онгига янада сингдирилади» деган гапларга кўзим тушди.

Ахир биз бир парча матодан умид қиламизми? Эртанги кунимиз шу матога боғлиқми?.. 

Тўғриси, киши жудаям хафа бўлар экан. Кимлардир юртим, диним йўлида деб илм изласа-ю, кимлардир қандайдир бидъат ишларга шу қадар ружу қўйса. 

Яна шуни айтмоқчиманки, инсоннинг тақдири бир парча матога боғлиқ эмас. Киши ўз ҳаракатларига кўра мукофот олади ва юқоридаги маросим ҳеч қанақасига авлодлар давомийлигини таъминлаш сингари маънавий қадриятлардан эмас!

Атрофни кузатадиган бўлсак, бу каби одат тусига айланишга улгурган бидъату хурофотлар етарлича топилади. Баъзи ҳудудларда келин-куёвнинг олов атрофида айланишини эшитиб, оғзим ланг очилиб қолган. Бу одат зардуштийлик дини маросимларидан эканини билган киши сифатида мўмин одамлар бундан воз кечиши тарафдориман. Шунингдек, айрим жойларда куёвнавкар келин томонга борганида худди келиннинг қариндошлари уларнинг оёқ кийимини олиб қўядигандек пойабзални ечмасдан хона ичига олиб кириб кетишар экан. Бундан ташқари, куёвжўралар томонидан дастурхонни шип-шийдон қилиб кетилиши ҳам киши дилини хира қилади. Нега бундай қилишлари ҳақида сўрасангиз, одат дейишади. 

Шу сабаб юртдошларимиз бу каби бидъатлар ва мақсади номаълум бўлган одатлардан воз кечишлари шарт. Ўзбекчилик дейилаётган қайсидир “одат” аслида қўпол ва ахлоқсиз бир иш, маданиятсизлик, холос.

Ҳамидуллоҳ Али

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

388 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

705 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

453 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

238 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

962 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1071 18:30 24.01.2022
« Орқага