Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кёльн: жума куни азонни карнай орқали айтишга рухсат берилади

633

Германиянинг Кёльн шаҳри ҳокимлиги жума кунлари масжидларда азонни овозкучайтиргч орқали айтишга рухсат бериладиган бўлди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар тарқатди. 

Икки йил мобайнида амал қиладиган синов дастури доирасида муаззинлар беш дақиқадан ошмаслиги шарти билан соат 12;00 дан 15;00 гача азонни масжиддан ташқарида ҳам эшитиладиган қилиб чақиришлари мумкин бўлади. Бунинг учун ҳар бир масжид махсус мурожаат қилиши зарур. Қарор ариза бераётган масжидларнинг туманларига қараб қабул қилинади. Азон овози маълум децибелдан ошмаслиги ва азон ҳақида масжидлар яқинида яшайдиган аҳолига хабар бериш шарт қилиб қўйилган. Бундан ташқари, масжидларга азон билан боғлиқ масалалар бўйича масъул тайинлаш сўралади.

Кёльн шаҳри ҳокими Ҳенриетта Рекернинг фикрича, черков қўнғироқлари билан бирга масжидлардан азон овозининг келиб туриши Кёльнда плюрализмнинг борлигини кўрсатади. 

Тахминан 1 миллион аҳолига эга бўлган Кёльн шаҳрида қирққа яқин масжид ва намозхоналар бор, уларнинг аксарияти турклар томонидан ташкил этилган. Бундан ташқари, араблар ва боснияликлар асос солган масжидлар ҳам бор. Янги қурилган масжидларда миноралар бўлса-да, карнай билан азон чақириш мумкин эмас

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

127 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

245 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

334 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

196 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

756 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

426 08:08 08.12.2021
« Орқага