Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Латвия маст ҳайдовчилардан тортиб олинган автомобилларни қаерга жўнатмоқчи?

795

Латвия парламенти сўнгги ўқишда Украинанинг тинч аҳолисини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга маст ҳайдовчилардан олиб қўйилган автомобилларни Украина ҳукумати мулкига ўтказиш имконини берувчи тузатишларни қабул қилди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

«Биз маст ҳайдовчилардан тортиб олинган автомашиналарни сотиш, қайта ишлаш учун топшириш ёки эҳтиёт қисмлар учун демонтаж қилиш орқали сотишимиз мумкин, бироқ биз ҳозирги шароитда улар Украина халқи учун фойдали бўлишини кўриб турибмиз», — деган Мудофаа, ички ишлар ва коррупциянинг олдини олиш комиссияси раиси Раймондс Бергманис.

Ҳар бир ҳолатда автомобилларни топшириш бўйича қарор Латвия ҳукумати томонидан қабул қилинади. Улар Украина ҳукумати билан ҳамкорлик қилувчи ва ёрдам сўровларини олган ташкилот орқали ўтказилади.

Машиналарни Украина армияси эҳтиёжлари учун топшириш таклифи Латвия Молия вазирлиги раҳбари Арвилс Ашераденс томонидан билдирилган, кейин уни мамлакат Сеймидаги коалиция қўллаб-қувватлаган.

Ҳукумат коалицияси аввалроқ машиналарни Украина армиясига топширишга келишиб олган эди, дея қайд этади Delfi.

2022 йилнинг ноябрь ойида Латвияда маст ҳайдовчилардан автомобилларни мусодара қилиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Ҳайдовчининг қонида 1,5 промилледан ортиқ алкоголь ёки гиёҳванд моддалар излари аниқланса, шунингдек, у организмида бундай моддалар мавжудлигини текширишдан бош тортса, автомобиль олиб қўйилади.

Мусодара қилинган автомобиллар бутун Латвия бўйлаб Давлат таъминот агентлигининг автотураргоҳларида сақланади, сўнгра улар Давлат даромадлари хизмати томонидан кимошди савдосига қўйилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

33 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

263 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2814 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3356 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1649 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1891 15:03 28.05.2023
« Орқага