Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Латвия Мудофаа вазири Пабрикс: «Z» белгисини тақиқлаш керак!

1174

Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс россиялик ҳарбийлар Украинадаги махсус операция вақтида фойдаланадиган «Z» белгисидан фойдаланишни тақиқлашга чақирган.

Вазирнинг сўзларига кўра, «ҳозирда Латвия жамиятида тажовузкорликни тарқатиш ва нафратни қўзғатиш учун рамзлардан фойдаланишнинг олдини олиш муҳим».

«Албатта, биз алифбодан Z ҳарфини олиб ташламаймиз. Лекин оқилона ва бюрократик бўлмаган ёндашув бўлиши керак. Ушбу рамздан фойдаланилаётганини ва тажовузкор давлат томонидан қилинаётган ишлар билан боғлиқлигини кўриб, қандайдир жазо қўллаш кераклиги аниқ бўлади», деган Пабрикс Латвия радиоси эфирида.

Вазир “биз давлат, жамият сифатида қандай қадриятларни ҳимоя қилишимизни аниқ айтиб беришимиз керак, бундай режим, бундай сиёсат, бундай тажовузкорлик тарафдорлари жамиятнинг қолган қисмини қандай масхара ва ранжитаётганини беғараз кузатмаслигимиз керак”, деб таъкидлаган.

Сеймнинг ҳуқуқий комиссияси келгуси ҳафтада “Z”, “V”  белгиларидан фойдаланиш маъмурий ёки ҳатто жиноий жавобгарликка тортиладиган тузатишлар қабул қилиши мумкин.

«Янги бирлик» партиясидан Сейм депутати Андрей Юдин: “Агар кимдир тарғибот сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган рамзлардан фойдаланса-ю, лекин ўзининг бундай мақсади йўқлигини тушунтира олса, унда ҳеч қандай жавобгарлик бўлмайди. Агар у бундай тушунтиришга эга бўлмаса, у ҳолда маъмурий жавобгарлик бўлади» деган.

Юдиннинг сўзларига кўра, тақиқланиши мумкин бўлган белгиларнинг тўлиқ рўйхати йўқ - чунки у янгиланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин Латвия полицияси бундан буён “шубҳали белгилар ва белгилар бўлган машиналарга эътиборни кучайтириши" ҳақида огоҳлантирган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

642 19:40 15.08.2022

Латвия Россия жосуси 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

490 08:30 19.05.2022

Болтиқбўйи давлатлари Қўшма Штатлардан ҳаво мудофаа тизимини яратишни сўрамоқда

994 15:15 18.03.2022

Латвия яҳудийларга товон тўлайди

1438 13:35 12.02.2022

Ўзбекистонлик мигрантлар Латвияга ишлаш учун боради

1311 14:30 09.02.2022
« Орқага