Россиянинг Ригадаги элчиси Михаил Ванин 24 февралгача мамлакатни тарк этиши керак. Бу ҳақда Ванинни Латвия ташқи ишлар вазирлигига чақириш орқали маълум қилинди.
«Россия элчисига Латвиянинг Россия билан дипломатик муносабатларни 2023 йил 24 февралдан бошлаб Муваққат ишлар вакили даражасига тушириш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ Россия ва Эстония билан дипломатик алоқалар даражасини вақтинчалик ишлар вакилига туширганини эълон қилган эди. Эстония элчиси 7 февраль куни Россияни тарк этиши керак, деб хабар берди Россия ташқи ишлар вазирлиги. Бунинг сабаби русофобия ва Россияга душманликни ривожлантириш деб иддао қилинган.