Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Латвия яҳудийларга товон тўлайди

1438

Латвия парламенти Сейм Холокост қурбонлари учун товон тўлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Рига шу тариқа “Холокост ва совет ҳокимияти давридаги фаолият” натижасида юзага келган “тарихий адолатсизлик оқибатларини” тузатиш ниятида. 

Янги қонунни 64 нафар депутат ёқлади, 21 нафар депутат эса қарши чиқди. Латвия парламентида жами 100 та ўрин бор.

Ҳужжатга кўра, 2023 йилдан бошлаб Латвия яҳудий жамоасига ўн йил ичида 40 миллион евро, яъни ҳар йили 4 миллион евродан тўланади. Ўз навбатида, Холокостдан омон қолганларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилади. Латвиядаги яҳудий жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида яҳудий мактаблари ва маданий лойиҳаларини молиялаштириш режалаштирилган.

Қонунда Латвия давлати Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан яҳудийларнинг мулкини тортиб олиш ва мамлакатдаги яҳудийларни йўқ қилиш учун жавобгар эмаслиги таъкидланган. Бироқ 1991 йилда мустақилликка эришган давлат яҳудий жамоасига мулкий йўқотишларини қоплаши ахлоқ ва адолат нуқтаи назаридан тўғри бўлади.

Иккинчи жаҳон урушигача Латвияда 95 мингга яқин яҳудий яшаган. 1941-1944 йилларда Германия истилоси пайтида улардан 70 мингдан ортиғи ҳалок бўлган. Ҳозир Латвияда 9500 га яқин яҳудий яшайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

650 19:40 15.08.2022

Латвия Россия жосуси 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

491 08:30 19.05.2022

Латвия Мудофаа вазири Пабрикс: «Z» белгисини тақиқлаш керак!

1175 18:05 20.03.2022

Болтиқбўйи давлатлари Қўшма Штатлардан ҳаво мудофаа тизимини яратишни сўрамоқда

994 15:15 18.03.2022

Ўзбекистонлик мигрантлар Латвияга ишлаш учун боради

1311 14:30 09.02.2022
« Орқага