Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“ЛГБТ” кийимини кийишдан ҳазар қилган футболчи ПСЖни тарк этмоқчи

2033

ПСЖда ЛГБТ тарғиботи бор формани киймаган ва Франциядаги босимлардан тўйган Идрис Гуйе француз жамоасидан норози. Истанбулнинг Галатасарой клуби ПСЖнинг 32 ёшли юлдузини ўз сафига қўшиб олишни кўзлаб турибди. Сенегаллик иқтидор эгасининг Франция жамоаси билан шартномаси келаси мавсумда тугайди.

Ҳаммаси якунига етган футбол мавсуми охирида бошланди. Франция 1-лигаси чемпиони Париж Сен-Жермен (ПСЖ) жамоаси чемпионат якунланишига бир ҳафта қолганида “Монпеле” меҳмони бўлди.

Учрашувни ҳар икки жамоа гомофобияга (ЛГБТдан нафратланувчиларга) қарши кураш куни учун махсус тайёрланган камалак либоси билан бошлади. "ПСЖ"нинг мусулмон футболчиси Идрис Гуйе бу формадан бош тортди. Идрис Гуйе ҳам ўйин қайдномасига киритилмади.  

Спорт федерацияси президенти Эрик Арассус мавзу юзасидан баёнот берди. 

У: "Идрис Гуйе жазоланиши керак, у зўр футболчи, аммо дин спортга аралашмаслиги керак", деди.   

Бу баёнотлардан кейин мусулмон футболчи Францияда қаттиқ босим остида. Юлдузли футболчи ҳозирги кунларда босимдан жуда чарчаган. 

Қисқаси, Идрис Гуйе ЛГБТни тарғиб қиладиган ПСЖ жамоасини тарк этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ислом, насронийлик ва барча илоҳий динларда бир жинсли муносабатлар бутунлай тақиқланган. Табиийки, уларнинг тарғиботи ҳам ҳаром амал саналади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

383 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

648 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

144 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

237 21:00 01.07.2022

Хотира

264 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

237 20:00 01.07.2022
« Орқага