Беларусь орқали Литвага келган 98 нафар муҳожир Ироққа депортация қилинди. Литва Ички ишлар вазирлигининг 3 январь куни билдиришича, парвоз Вильнюсдан амалга оширилган.
Бу ироқлик муҳожирларни ватанига қайтариш бўйича биринчи чартер рейс бўлиб, қайтиш ихтиёрийдир.
Литва Ички ишлар вазири Агне Билотайте ушбу рейснинг амалга оширилиши “тарихий воқеа” бўлганини айтди. Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсберги эса мазкур масаладаги ҳамкорлиги учун Европа Иттифоқи ва Ироққа миннатдорчилик билдирди.
Европа Иттифоқининг Беларусь билан чегараларидаги муҳожирлар инқирози бир неча ҳафталардан бери давом этмоқда. Ғарб Беларусь президенти Александр Лукашенкони минглаб муҳожирни атайин чегарага олиб келишда айблаяпти.