Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Литва ва Латвия Украинани Stinger ракета комплекслари билан таъминлайди

1053

Россиянинг Украина чегарасида ҳарбий кучларни жамлаётганига жавобан Литва Украина армиясига Stinger зенит-ракета ҳаво мудофаа тизимларини беради. Бу ҳақда душанба куни Литва Мудофаа вазирлиги маълум қилган.

Худди шунингдек мудофаа тизимларини Украинага Латвия ҳам ажратишни мўлжаллаган. Эстония эса Американинг Javelin танкка қарши ракета тизимларини топширишни режалаштирмоқда.

Бундай ёрдам АҚШ ҳукумати томонидан АҚШда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналар учинчи давлатга ўтказилиши маъқулланганидан кейин тақдим этилади.

«Украинага бу қуроллар керак бўлмаслигига чин дилдан умид қиламиз. Болтиқбўйи давлатлари Россияни ўзининг тажовузкор ва масъулиятсиз хатти-ҳаракатларини тўхтатишга чақирмоқда», - деган Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас.

Аввалроқ The Wall Street Journal Вашингтондаги расмийларга таяниб, Эстония, Латвия ва Литва АҚШдан Javelin ва Stinger тизимларини Украинага бериш учун рухсат олгани ҳақида хабар берган эди.

Россия расмийлари Москва Украинага бостириб киришни режалаштираётганини бир неча бор рад этган бўлса-да, Украина чегараси яқинида 100 мингга яқин рус қўшинлари жойлаштирилган. Ғарб Россия армиясининг бундай тўпланишини Украинанинг НАТОга қўшилишига йўл қўймаслик учун урушга тайёргарлик деб атамоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

57 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

125 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

310 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

189 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

173 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

174 10:10 16.08.2022
« Орқага