Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Литва ва Руминия гумондорларни қийнаш учун МРБга ёрдам берган”

1079

Литва ва Румияни “Ал-Қоида”га алоқадорликда гумон қилинган икки маҳбуснинг ҳуқуқларини бузган ҳолда АҚШ Марказий разведка бошқармасига уларни қийноққа солишига имкон яратиб берган. Европа инсон ҳуқуқлари бўйича суди ана шундай хулосага келди, дея хабар бермоқда ВВС.

Асли фаластинлик, фуқаролиги йўқ Абу Зубайда ва саудиялик Абдураҳим ал-Ноширий 2001 йилнинг 11 сентябридаги воқеалардан кейин АҚШ томонидан қўлга олинган. Улар айни пайт Гуантанамо қамоқхонасида сақланмоқда.

Суднинг фикрича, ҳар икки давлат Қийноқларни тақиқлаш бўйича Евпора конвенциясини бузган ва энди гумондорларнинг ҳар бири 100 минг евродан тўлаши керак.

Маълум бўлишича, ал-Ноширий МРБнинг 2003-2005 йилларда Руминияда фаолият кўрсатган махфий турмасида қийноққа солинган.

Абу Зубайда эса 2005-2006 йилларда Литвада фаолият кўрсатган махфий турмада қийналган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миграция инқирози: Польша Белоруссиядан девор билан чегараланмоқда

268 12:21 26.01.2022

Литва ва Латвия Украинани Stinger ракета комплекслари билан таъминлайди

475 18:15 24.01.2022

Литва ироқлик муҳожирларни юртига қайтаришни бошлади

397 09:35 04.01.2022

Собиқ Совет Иттифоқи: Тожикистон аҳоли кўпайиши бўйича биринчи ўринда

3053 13:05 03.01.2022

Десантчилар ва муҳожирнинг ўлими: Польша-Беларус чегарасидаги инқироз

1294 10:05 14.11.2021

Болгарияда Россия фуқароси саноат жосуслигида гумонланиб ҳибсга олинди

631 17:05 09.10.2021
« Орқага