Ливан президенти Мишел Авн Исроил билан денгиз чегараси келишувининг якуний лойиҳаси тасдиқлаганини маълум қилди.
АҚШ воситачилигида олиб борилган денгиз чегараси бўйича музокаралар натижаси ҳақида Ливан президентининг Twitter’даги расмий саҳифасида ахборот берилди.
Мишел Авн мамлакат жанубидаги ҳавзада нефт ва газ қазиб олиш йўлини очиш учун 10 йилдан бери давом этган мураккаб денгиз чегараси келишиуви бўйича музокараларининг ижобий якунланганини билдирди.
“АҚШ президенти Жо Байден менга Исроил шартнома лойиҳасини маъқуллагани ҳақида хабар берганидан сўнг, мен Палата спикери, Бош вазир билан маслаҳатлашиб, Ливан президенти сифатида якуний келишувни тасдиқладим”, деди у.
Ливаннинг барча талаблари қондирилганлигини ва билвосита келишувда ҳақ-ҳуқуқлари бузилмаганини, аммо шунга қарамай президент Исроилга ҳеч қандай ён босмаслигига, алоқаларнинг яхшиланмаслигига диққат қаратди.
Маълумот учун: Ливан 2 октябрь куни АҚШдан денгиз чегарасини чизиш масаласида "ёзма таклиф" олганини ва 4 октябрь куни бу таклифга "айрим ўзгаришлар киритилиши" зарурлигини талаб этган.
Исроил Бош вазири Яир Лапид эса 6 октябрь куни Байрутнинг шартнома лойиҳасига ўзгартириш киритиш талабларини рад этилганини билдирди.
Ливан парламенти раиси ўринбосари Илёс Абу Саъаб 11 октябрь куни Исроил билан денгиз чегараси келишуви бўйича музокараларда ҳар икки томоннинг талабларига жавоб берадиган ечимга эришганликларини эълон қилди.
Исроилга кўра, Ливан билан денгизда тахминан 860 квадрат километрлик баҳсли ҳудуд мавжуд. Ливан томони эса баҳсли ҳудуднинг 2290 квадрат километр эканлигини таъкидлаб келади.