Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливан – Исроил чегарасида вазият кескинлашяпти

1946

Сўнгги кунларда ракета, артиллерия ва ҳаво ҳужумлари кузатилаётган Ливан – Исроил чегарасида хавфли вазият юзага келди. Бу ҳақда БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлар қўмондонлиги маълум қилди.

«Миссия Ливан ҳудудидан ракета ҳужумларини ва Исроил армиясининг артиллерия зарбаларини қайд этди. Вазият жуда хавфли. Барча томонларни ўт очиши тўхтатишга чақирамиз», – дейилади баёнотда.  

Ливан – Исроил чегарасидаги кескинлик 4 августдан бери кузатиляпти. “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроилга ҳужум уюштиряпти ва нариги томон бунга жавоб қайтаряпти. Исроил армияси Ливан билан уруш чиқишини хоҳламаслигини, бироқ мамлакат фуқароларини ҳимоялашни давом эттиришини билдирди. Исроил томони маълумотига кўра, бугун Ливандан Исроил томонга 19 та ракета отилган, улардан учтаси Ливан ҳудудига тушган, қолганлари йўқ қилинган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Совуқ ва очлик: Ливандаги лагерда суриялик қочқинлар мушкул аҳволда қолди

830 21:31 04.01.2023

2023 йилда Ливанни еттита иқтисодий муаммо кутмоқда

573 11:55 26.12.2022

Иқтисодий инқироздаги Ливан яна янги муаммоларга дуч келмоқда

591 09:24 02.11.2022

Ливан Бош вазири: Ҳукуматнинг истеъфоси ҳақидаги фармон қонунга зид

611 10:33 31.10.2022

Исроил ҳукумати ҳам денгиз чегараси келишувини тасдиқлади

741 20:40 27.10.2022

Ливан президенти Исроил билан денгиз чегараси шартномасини имзолади

695 17:25 27.10.2022
« Орқага