Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливан президенти Исроил билан денгиз чегараси шартномасини имзолади

481

Ливан президенти Мишел Авн Байрутда АҚШ Давлат департаменти энергия хавфсизлиги маслаҳатчиси Амос Хочштейн бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувдан сўнг Ливан парламенти раиси ўринбосари Илёс Абу Сааб Хочштейн билан биргаликда матбуот анжумани ўтказди. 

Сааб Хочштейннинг якуний шартнома лойиҳасини Ливан раҳбарига топширганини билдирди.

"Давлатимиз раҳбари шартнома лойиҳасини маъқуллади ва имзолади. Президент сўнг келишув матнини Хочштейн ва Ливан делегацияси билан жанубдаги БМТ қароргоҳига юборади. АҚШ тақдим этган якуний келишув лойиҳаси матбуотда чоп этилгани билан бир хил. Ҳеч қандай қўшимча келишув ёки ўзгариш йўқ", деди у.   

Хочштейн бу келишувни амалга ошириш учун бир неча марта Байрутга келганини, ниҳоят тарихий келишувга эришилганини айтди. 

Дипломатик алоқага эга бўлмаган икки қўшни давлат уруш ҳолатида бўлгани учун шартнома матнини алмашиш учун қўшма маросим ўтказилмайди. 

Ливан ва Исроил делегациялари БМТнинг Ливан жанубидаги Накура минтақасидаги Муваққат Ишчи Куч қароргоҳида бир жойга тўпланмасдан, келишув нусхаларини алоҳида залларда алмашадилар.

Исроил ва Ливанни келишувга олиб келган мураккаб жараён

Исроилнинг иддаосига кўра, Ливан билан денгизда тахминан 860 квадрат километрлик баҳсли ҳудуд бор, холос. 

Иккала давлат ҳам ушбу минтақанинг континентал шелфига даъво қилади. Исроилнинг таъкидлашича, Ливан ҳукумати лицензиялаш жараёнини бошлаган 5 блокдан учтаси Исроил континентал шелфининг чегара ҳудудида жойлашган. 

Ливан томони эса баҳсли ҳудуднинг 2290 квадрат километр эканлигини таъкидламоқда. 

АҚШ воситачилигида олиб борилган билвосита музокаралар Исроил 2022 йил 5 июнь куни Кариш газ конидан газ қидируви ва қазиб олиш ишлари якунланганини эълон қилганидан сўнг авж олди. 

Музокараларнинг тезлашиши билан бир қаторда, Ҳизбуллоҳнинг Ливанда Исроилга ҳужум қилиш таҳдидлари ҳам бир вақтнинг ўзида кучая бошлади. 

Исроил бош вазири Яир Лапид 11 октябрь куни Ливан билан денгиз чегараларини бўйича келишиб олганликларини эълон қилди. 

Ливан раислиги, шунингдек, Исроил билан денгиз чегарасини чизиш бўйича музокараларда воситачи бўлган Қўшма Штатлар томонидан юборилган якуний келишув лойиҳасида Ливаннинг барча ҳуқуқлари ҳимояланганлигини эълон қилган. 

Ливан президенти Мишел Аун 13 октябрь куни Тель-Авив маъмуриятидан сўнг Исроил билан денгиз чегараси келишувининг якуний лойиҳасини маъқуллаганини инкор этганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

655 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

291 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

474 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

892 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

664 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1450 17:20 02.02.2023
« Орқага