Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливан президенти Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшилашга ваъда берди

319

Ливан президенти Мишел Аун Байрут ва Риёз ўртасида юзага келган келишмовчиликни бартараф этишга ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан алоқаларни нормаллаштиришга ваъда берди.

Давлат раҳбари ливанликларга якшанба кунги мурожаатида барча араб давлатлари билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш тарафдори эканини таъкидлади. “Мен муаммони ҳал қилишга уриняпман ва тез орада ечим топилади деб умид қиламан”, – деди Аун. Шу билан бирга, у Байрутнинг расмий позицияси ҳамда сиёсатчилар ва партияларнинг баёнотлари ўртасидаги фарқни ажратиш зарурлигига ишора қилди.

Ливан ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар ўртасидаги дипломатик жанжалга Ливан Ахборот вазири Жорж Кордахининг сўзлари туртки берди. У “Ал-Жазира” телеканалига берган интервьюсида Саудия Арабистонининг Ямандаги урушга аралашувини қоралади. Кордахи мазкур баёнотни вазир этиб тайинланишидан олдин берган бўлса-да, Риёзнинг норозилигига сабаб бўлди. 

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Кордахининг сўзларини туҳмат ва подшоҳликнинг қонуний Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаш позициясини бузиб кўрсатиш деб атади. Саудия Арабистони, Баҳрайн, Кувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари Ливан элчиларини мамлакатларидан чиқариб юборди ва Байрутдаги дипломатларини чақириб олди. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳукумати Ливандан мева-сабзавот импортини тўхтатиб қўйди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Юртимизни сақлаб қолайлик!” – Ливан президенти

378 13:05 28.12.2021

Саудия Арабистони Рождество арчаларини импорт қилганини рад этди

1116 19:30 27.12.2021

Ливан президенти инқироздан чиқиш учун қанча вақт кераклигини айтди

389 18:05 25.12.2021

Ливан Ахборот вазири ниҳоят истеъфога чиқди

440 09:05 05.12.2021

“Исроилдан босиб олинган ҳудудларимизни қайтариб олишни истаймиз”

2386 10:43 08.11.2021
« Орқага