Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливанда 1000 га яқин одам депутатлик учун кураш олиб боради

425

Ливан ички ишлар вазирлиги бир палатали парламентга 15 май куни бўлиб ўтадиган сайловлар учун номзодларни рўйхатга олишни якунлади.

ТАСС Al-Wataniya агентлигига таяниб хабар беришича, парламентдаги депутатлик ўринларига 958 киши, жумладан, 136 нафар аёл даъвогарлик қилмоқда.

Республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Бассам Мавлавийнинг сўзларига кўра, овоз бериш куни бутун мамлакат бўйлаб 7000 та сайлов участкаси очилади. Депутатлар палатасига сайловлар (128 ўрин) пропорционал сайлов тизими асосида ўтказилади, бу эса барча диний жамоалар вакилларининг парламентга киришига имкон беради.

Республика президенти Мишел Аун ўзининг телемурожаатида «бўлажак сайловлар эркин, ошкора ва демократик муҳитда ўтади», деб таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ХАМАС Сурия билан алоқаларини нормаллаштирмоқда

290 14:15 22.06.2022

Номинг ўчсин, уруш! – Араб давлатларида дон тақчиллиги бошланди  

914 11:55 19.06.2022

Исроил баҳсли ҳудудларда бурғулаш ишларини бошлади. Ливан норози

494 17:50 07.06.2022

Ливаннинг беш ажойиб масжиди

578 15:18 27.04.2022

Ливиядаги муҳим конларда нефт қазиб чиқариш тўхтатилди

503 08:35 19.04.2022

Дунё мамлакатларида Рамазон: Ливан

774 09:25 04.04.2022
« Орқага