Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливанда дори-дармон захираси тугаб бормоқда

1606

Ливанда иқтисодий инқироз давом этаётган бир пайтда дори-дармон захираси тугаб бормоқда, дея хабар беради “Анадолу” агентлиги.

Дори препаратлари импортчилари ва омборхоналари касаба уюшмасидан маълум қилишларича, дори-дармон импортининг қисқаришига хорижий валютанинг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Бунинг оқибатида сурункали касалликларга чалинганлар дориларини ололмаяпти. Касаба уюшмаси июль охирига бориб вазият янада оғирлашишидан огоҳлантирди.

Айни пайтга келиб дори-дармон импорт қилувчиларнинг ишлаб чиқарувчиларга қарзи 600 миллион доллардан ошган. Бироқ Марказий банкка боғлиқ муаммолар туфайли қарзни тўлашнинг иложи бўлмаяпти.

Мамлакатда иқтисодий инқироз бошлангандан бери 600 та дорихона ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, Ливанда 1975-1990 йиллардаги фуқаролар урушидан кейинги энг оғир иқтисодий инқироз кузатилмоқда.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Совуқ ва очлик: Ливандаги лагерда суриялик қочқинлар мушкул аҳволда қолди

830 21:31 04.01.2023

2023 йилда Ливанни еттита иқтисодий муаммо кутмоқда

573 11:55 26.12.2022

Иқтисодий инқироздаги Ливан яна янги муаммоларга дуч келмоқда

591 09:24 02.11.2022

Ливан Бош вазири: Ҳукуматнинг истеъфоси ҳақидаги фармон қонунга зид

611 10:33 31.10.2022

Исроил ҳукумати ҳам денгиз чегараси келишувини тасдиқлади

741 20:40 27.10.2022

Ливан президенти Исроил билан денгиз чегараси шартномасини имзолади

695 17:25 27.10.2022
« Орқага