Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Масжидлар

Ливаннинг беш ажойиб масжиди

577

Ливанда маънавият ва меъморчилик бирлашадиган ажойиб диний жойлар мавжуд. Мақолада мамлакатнинг турли ҳудудларида сизни бефарқ қолдирмайдиган бешта масжид ҳақида сўз боради.

Байрутдаги Ал-Умарий масжиди

637 йилдан 1197 йилгача бўлган кўплаб босқинлардан азият чеккан бу масжид мамлуклар 1291 йилда Сурия қирғоқларини ўз мулкларига қўшиб олиб, ниҳоят уни исломга қайтармагунча икки марта черковга айлантирилган. Ушбу масжиднинг қурилган санаси ҳақида кўп баҳс-мунозаралар мавжуд: баъзи мутахассислар бу дастлаб бутпарастлар ибодатхонаси харобалари устига қурилган римликлар черкови бўлганини даъво қилишса, бошқалари кираверишдаги лавҳадаги ёзувга кўра, бу жой Рим ҳарбий кенгашининг қароргоҳи бўлганлигини айтишади.

Триполидаги Мансурий жоме масжиди

Мамлуклар томонидан қурилган Мансурий масжиди Триполидаги энг маҳобатли масжиддир. У Ал-Мансур номи билан машҳур Қалавун султони шарафига номланган. Масжидда «Пайғамбарлик изи» хонаси жойлашган бўлиб, унда ёдгорлик – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак соқолларидан бир тук сақланади. Ёдгорлик 1890 йилда Усмонли султони Абдулҳамид II томонидан Триполига олтин қутида совға қилинган.

Библосдаги Султон Абдулмажид масжиди

Исломий фатҳлардан кейин минтақада кўплаб масжидлар қурилган, аммо улар салибчилар томонидан вайрон қилинган. Салоҳиддин Айюбийнинг ғалабасидан кейин бу масжидларнинг бир қисми қайта тикланган. Султон Абдулмажиднинг тарихий масжиди Султон Айюб даврида 650 йилларга оид қадимий мусулмон иншооти харобалари устига қурилган. Ўшандан бери у бир неча бор қайта тикланган.

Сайда шаҳридаги Ал-Умарий масжиди

Ал-Умарий масжиди Сайдадаги энг қадимги масжиддир. Даҳр Ал Мир туманида жойлашган бу бино одамлар қуёшга сиғинадиган бутпарастлар ибодатхонаси ўрнида қурилган, деб айтилади. Бундан ташқари, Сайданинг ҳар бир фотиҳи маъбадни ўзига хос диний бинога айлантиргани маълум. Сайда мусулмонлар томонидан фатҳ этилгандан кейин маъбад масжидга айлантирилган. 1190 йилларда салибчилар Сайда шаҳрига кирганларида, у зали, ибодатхонаси ва отхоналари бўлган ҳарбий қалъага айлантирилган, аммо мусулмонлар уни қайтариб олишлари билан яна масжидга айланди.

Баалбакдаги Ал-Қалаа масжиди

Айюбийлар даврида масжид икки Рим Баалбак ибодатхонаси мажмуасини ўзгартирган. Ал-Қалаа Иброҳим Халилуллоҳ (алайҳиссалом) масжиди сифатида ҳам танилган. Бахуса  ибодатхонасининг ғарбий қисмида жойлашган масжид дизайни Византия меъморчилигидан илҳомланилган дейилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

147 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

609 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

377 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

406 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1302 20:22 05.07.2022

Илихон

152 20:15 05.07.2022
« Орқага