Бугун эрталаб Ливия пойтахти Триполида номаълум шахслар мамлакат бош вазири Абдулҳамид Дибайбанинг машинасини ўққа тутди.
Ҳужумчилар қочиб кетган, Дибайбага ва ҳайдовчисига зарар етмаган. Ҳужумга учраган пайт бош вазир уйига кетаётган бўлган.
Ҳодиса парламентда бош вазирни қайтадан сайлаш масаласи кўриб чиқилишидан бир неча соат олдин юз берди. Ўқлардан бири бош вазир машинасининг олд ойнасига теккан. Ҳужумчилар Калашников автоматидан фойдалангани тахмин қилинмоқда.
Ливия Бош прокуратураси ҳодиса юзасидан суриштирув бошлади.
Абдулҳамид Дибайбанинг ваколати ўтган йилнинг декабрида – мамлакатда сайлов ўтказилиши билан тугаши керак эди. Бироқ сайлов номаълум муддатга қолдирилди ва Дибайба ҳали ҳам лавозимда қолмоқда.