Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия: Халифа Ҳафтар энди президент бўлмоқчи

774

Ливия шарқидаги қуролли кучларнинг қўмондони Халифа Ҳафтар 24 декабр куни ўтказилиши режалаштирилган президент сайловида номзод бўлиш учун ҳарбий лавозимлардан вақтинча истеъфо берганини маълум қилди.

Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Абдураззоқ Назурий бугундан эътиборан 24 декабргача Ҳафтарнинг ўрнига бош қўмондон вазифасини бажариб туради. Шу тариқа Ҳафтар президент сайловига тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлади. Агар у сайловда мағлубиятга учраса, Вакиллар палатаси (парламент) сайлов тўғрисида бир томонлама қабул қилган қонунга биноан ҳарбий лавозимга қайта олади.

БМТ Ливияда Президент кенгаши ва Миллий бирдамлик ҳукуматини қонуний ҳукумат деб тан олади, Президент кенгаши раиси Муҳаммад Манфий эса Ливия армиясининг бош қўмондони ҳисобланади. Аммо Халифа Ҳафтар бу ҳукуматни тан олмайди ва шу пайтгача Ливия миллий армияси деб аталувчи қуролли кучларнинг қўмондони бўлиб келди. Вакиллар палатаси Ҳафтарни қўллаб-қувватлаб келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливия: сайлов кунини белгилашда бир тўхтамга келиб бўлмаяпти

257 12:05 29.12.2021

Ливия соҳилларига ўнлаб муҳожирнинг жасади чиқиб қолди

431 11:08 27.12.2021

Ливияда узоқ кутилган президент сайлови қолдирилди

605 15:00 23.12.2021

Ливияда россиялик минглаб ёлланма жангчи бор

734 14:21 13.12.2021

Сайфулислом Қаззофий президентликка қайтадан номзод бўлди

724 12:35 03.12.2021

Ливия: президентлик учун 98 киши даъвогар бўлди

464 10:06 24.11.2021
« Орқага