Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия пойтахтида отишма рўй берди

375

Пойтахт Триполининг қирғоқбўйи йўли можаро туфайли узоқ муддатга транспорт ҳаракати учун ёпилган.  

Пойтахтнинг Соуқ Сулес ҳудудида икки қуролли гуруҳ ўртасида тўқнашув юз бергани айтилмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида акс этган суратларга қараганда шаҳар аҳолиси орасида ваҳима ҳукм сурмоқда. Можаро туфайли пойтахтнинг қирғоқбўйи йўли узоқ вақт давомида транспорт ҳаракати учун ёпилган.

Баъзи манбалар тўқнашув Триполининг Шаҳидлар майдонига олиб борадиган энг муҳим йўл – Умар Мухтор номли кўчада ҳам содир бўлганини айтмоқда.

Триполи телеканалининг хабар беришича, Мудофаа вазирлигининг 444- бўлинмаси вазиятга аралашиш ва ҳудудда бўлган тинч аҳолини олиб чиқиш учун тўқнашув давом этаётган Соуқ Сулес ҳудудига етиб келган. 

Аноним манбалар тўқнашувлар чоғида бир киши ҳалок бўлганини иддао қилмоқда. 

Ливия ҳукумати ва расмийларидан воқеалар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай баёнот берилмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

54 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

222 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

159 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

158 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

155 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

349 09:45 16.08.2022
« Орқага