Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия: Қаззофийнинг ўғли озодликка чиқди

873

Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Қаззофийнинг ўғли Саади пойтахт Триполидаги қамохонадан озодликка чиқарилди, дея хабар бермоқда “Ассошиэйтед пресс” агентлиги.

Маълум бўлишича, у суд қарорига биноан қўйиб юборилган. Қирқ етти ёшли Саадининг ҳозир қаерда эканлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бироқ айрим нашрлар унинг Туркияга кетгани тўғрисида хабар тарқатди.  

2011 йилнинг кузида отаси тўнтарилгандан кейин Саади Қаззофий Нигерга қочган эди. У 2014 йилда Ливияга экстрадиция қилинди. Бир пайтлар профессионал футболчи бўлган ва Триполидаги қамоқхонада сақлаб келинган Саади 2011 йилда намойишчиларга қарши жиноятларда ва 2005 йилда футбол мураббийи Башир Райанни ўлдиришда айбланган. 2018 йилда суд уни қотиллик бўйича оқлади. 

Муаммар Қаззофийнинг яна бир ўғли – Сайфулислом ўлим жазосига маҳкум этилган, бироқ жазо ижро этилмаган. Ундан барча айбловлар олиб ташланган бўлса-да, ҳамон уй қамоғида қолмоқда. Ливияда жорий йилнинг 24 декабрида бўлиб ўтадиган президент сайловида Сайфулислом Қаззофийнинг ҳам қатнашиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Россиялик жангчилар Ливияда ҳарбий жиноятларга қўл урган бўлиши мумкин» – БМТ

407 07:40 05.10.2021

Ливия: Халифа Ҳафтар энди президент бўлмоқчи

651 20:15 23.09.2021

Ливияда умуммиллий ярашув эълон қилинди

685 12:05 07.09.2021

Муаммар Қаззофий қайтадан дафн этилади

2790 22:55 06.09.2021

Эрдоған: «Туркия «Толибон» билан Ливия каби шартнома тузмоқчи»

1642 17:00 30.08.2021
« Орқага