Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия: сайлов кунини белгилашда бир тўхтамга келиб бўлмаяпти

532

Ливия парламенти сешанба кунги йиғилишида парламент ва президент сайловлари бўйича аниқ қарорлар қабул қила олмади ва масалани кейинги ҳафтага қолдирди.

Аслида сайловлар 24 декабрда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Марказий сайлов комиссияси ушбу сиёсий тадбирни 2022 йилнинг 24 январида ўтказишни таклиф қилди. Мамлакат парламенти эса сайловларнинг янги санасини белгилашда бир тўхтамга кела олмаяпти, депутатлар орасида сайловларни ҳатто олти ойга кечиктириш таклифи ҳам билдирилди. 

Шунингдек, парламент ҳукуматни алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак ва шу мақсадда Ливия Президент кенгаши раҳбари Муҳаммад ал-Манфи сешанба куни парламент жойлашган Тобрук шаҳрига борди. Парламентда мамлакатнинг ғарбий ва шарқий вакиллари ўртасида парламент ва президент сайловларигача ишлаб туриши кўзда тутилган Абдулҳамид Дбайба ҳукуматида ўзгаришлар амалга ошириш зарурлиги тўғрисида муросага эришилди.

2011 йилнинг октябрида Ливия раҳбари Муаммар Қаззофий ўлдирилганидан кейин мамлакат парокандаликка учради: пойтахт Триполида ва шарқдаги Тобрук шаҳрида алоҳида ҳукуматлар пайдо бўлди. Ўтган вақт давомида Ливия қуролли тўқнашувлар майдонига айланди. 2019 йилда БМТ ташаббуси билан Ливия сиёсий мулоқот форуми ташкил этилган, ниҳоят томонлар муросага келиб, жорий йил бошида сайловни 24 декабрда ўтказишга қарор қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия Ливиядан ёлланма аскарларини олиб Украинага ташламоқчи

808 09:05 30.04.2022

Нима учун араб давлатлари Россияга яқинлашмоқда?

6262 13:05 14.04.2022

Ливия: Триполидаги юзлаб намойишчилар сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда

716 15:30 27.02.2022

Ливияда янги сиёсий инқироз бошланди

551 09:15 11.02.2022

Ливия бош вазири суиқасдга учради

702 16:30 10.02.2022

Украина атрофидаги можаро: Туркия воситачилик қилиши мумкинми?

1361 10:22 03.02.2022
« Орқага