Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия соҳилларида юзлаб мигрант чўкиб кетди

714

Охирги бир неча кун ичида Ливия соҳилларида юзлаб мигрант чўкиб кетган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти вакили Сафа Мсехли Женевада ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Охирги кунларда Ливия соҳилларида учта қайиқ аниқланган, улардан бирини Ливия соҳил қўриқлаш хизмати ортга қайтарган, бироқ қайиқдаги икки мигрант ҳалок бўлган. 130 нафар мигрант кетаётган иккинчи қайиқ эса йўлда чўкиб кетган, омон қолганлар йўқ деб тахмин қилиняпти. Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи SOS Mediterranee ташкилотига қарашли Ocean Viking кемаси ҳодиса жойига етиб борганида, ўн кишининг жасадини топган.

Мсехлининг сўзларига кўра, 40 мигрантни олиб кетаётган учинчи қайиқ ҳам йўқолган, бу мигрантлар ҳам ҳалок бўлган деб тахмин қилиняпти. Шундай қилиб, камида 172 мигрант денгизда чўкиб кетган бўлиши мумкин. Йил бошидан бери Ўрта ер денгизида ҳалок бўлган мигрантлар сони 500 нафарга яқинлашди.

Сафа Мсехли Ўрта ер денгизида қидирув-қутқарув операцияларини ташкиллаштириш ҳақидаги чақириқларни бефарқ қолдираётган мамлакатларни танқид қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қаззофийнинг ўғли сиёсатга қайтмоқчи(ми?)

675 11:20 02.08.2021

Ғарбнинг муваффақиятсизликлари: Афғонистон, Ливия, Ироқ

1276 23:05 06.07.2021

Ливия бўйича ўтказилган форум муваффақиятсиз якунланди

520 10:30 03.07.2021

Ливия соҳил хавфсизлик хизмати муҳожирлар бўлган қайиқни ўққа тутди

467 19:55 02.07.2021

Қаззофийнинг «учар саройи» Ливияга қайтарилди

1607 15:05 21.06.2021

Ливияда нефт қазиб олиш тикланяпти

500 17:08 10.06.2021
« Орқага