Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия соҳилларига ўнлаб муҳожирнинг жасади чиқиб қолди

634

Ливия қирғоқларига 27 нафар муҳожир, жумладан, икки аёл ва бир чақалоқнинг жасади чиқиб қолди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Ливия Қизил ярим ой жамиятининг маълум қилишича, Ҳомс шаҳрининг Ал-Аллус мавзесидаги соҳилдан 17 нафар муҳожирнинг жасади топилган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида яқин атрофдаги пляжда яна 10 кишининг жасади борлиги аниқланди. 

Уч нафар муҳожир омон қолган ва улар касалхонага олиб борилган. 

Ҳалок бўлган муҳожирларнинг шахси ҳозирча аниқлангани йўқ. Бироқ улар дамлама қайиқларда Ўрта ер денгизидан сузиб ўтишга уринган африкаликлар эканлиги маълум. 

Сўнгги йилларда Ливия Африкадан Европага миграция оқимининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Африкаликлар қашшоқлик ва можаролар туфайли Европага қочишга уринмоқда.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотига кўра, йил бошидан буён Ўрта ер денгизида 1500 га яқин ноқонуний муҳожир чўкиб кетган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия Ливиядан ёлланма аскарларини олиб Украинага ташламоқчи

808 09:05 30.04.2022

Нима учун араб давлатлари Россияга яқинлашмоқда?

6262 13:05 14.04.2022

Ливия: Триполидаги юзлаб намойишчилар сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда

716 15:30 27.02.2022

Ливияда янги сиёсий инқироз бошланди

551 09:15 11.02.2022

Ливия бош вазири суиқасдга учради

702 16:30 10.02.2022

Украина атрофидаги можаро: Туркия воситачилик қилиши мумкинми?

1361 10:22 03.02.2022
« Орқага