Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливияда россиялик минглаб ёлланма жангчи бор

880

Ливияда Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг 7 мингдан ортиқ ёлланма аскарлари бор, дея маълум қилди Ливия Олий давлат кенгаши раиси Холид ал-Мишри.

Унинг фикрича, Россия Шимолий Африкадаги мавжудлигини сақлаб қолиш учун мамлакат қидирган ва Ливияда жойлашган. Ал-Мишрий россиялик ёлланма аскарлар Ливиянинг марказий қисмини эгаллаб олишга ҳаракат қилаётганини айтди.

«Ҳозирда Ливияда «Вагнер» нинг 7 мингдан ортиқ ёлланма аскарлари бор. Уларнинг самолётлари ҳам бор. Сирт ва Куфрада хандақ қазишяпти. Уларнинг Гардабия авиабазасида 30 та реактив самолётлари бор», – деди у.

«Вагнер» аскарлари Ливияда 2019 йилдан бери мавжуд. Улар Сиртдаги авиабаза ва портдан, шунингдек, Жуфра авиабазасидан фойдаланади.

«Вагнер» Африканинг тўққизта давлати – МАР, Ливия, Судан, Мозамбик, Гвинея, Гвинея-Бисау, Мадагаскар, Зимбабве ва Анголада фаолият олиб боради. Компания маҳаллий кучларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказади, раҳбарларнинг шахсий хавфсизлиги ва энергетика объектлари ҳимоясини таъминлайди.

Ушбу хизматлар эвазига «Вагнер»нинг шўъба корхоналари фойдали қазилмалар ва табиий ресурслардан фойдаланиш, шунингдек, ушбу мамлакатларга қурол-яроғ, технология ва ҳарбий хизматларни етказиб бериш учун маълум имтиёзлар ва лицензиялар олади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

82 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

321 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

136 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

550 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

476 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

141 19:05 24.05.2022
« Орқага