Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливияда тинчлик сари қадам: янги ҳукумат таркиби эълон қилинди

337

Ливияда Абдулҳамид Дибайба бошчилигидаги янги – Миллий бирлик ҳукуматининг таркиби эълон қилинди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Вазирлар сони мамлакатнинг шарқий, ғарбий ва жанубий ҳудудларидаги аҳолининг зичлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланди. Янги ҳукуматда бош вазирнинг икки ўринбосари ва 33 вазир бор.

Ташқи ишлар вазирлигига Ливия тарихида илк бор аёл киши – Нажло Муҳаммад ал-Мангуш тайинланди. Ундан ташқари ҳукуматда яна тўрт нафар аёл вазир ҳам ишлайди.

Жорий йилнинг бешинчи февралида Женевада БМТ шафелигида ўтказилган Ливия сиёсий мулоқот форумида Ливиянинг муваққат ҳукуматини тузишга келишиб олинган эди. Ушбу қарор парокандаликка учраган Ливияда тинчлик ўрнатиш сари ташланган муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Муваққат ҳукумат жорий йилнинг декабригача – мамлакатда сайлов ўтказилгунга қадар фаолият кўрсатади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қаззофийнинг ўғли сиёсатга қайтмоқчи(ми?)

665 11:20 02.08.2021

Ғарбнинг муваффақиятсизликлари: Афғонистон, Ливия, Ироқ

1275 23:05 06.07.2021

Ливия бўйича ўтказилган форум муваффақиятсиз якунланди

520 10:30 03.07.2021

Ливия соҳил хавфсизлик хизмати муҳожирлар бўлган қайиқни ўққа тутди

467 19:55 02.07.2021

Қаззофийнинг «учар саройи» Ливияга қайтарилди

1605 15:05 21.06.2021

Ливияда нефт қазиб олиш тикланяпти

500 17:08 10.06.2021
« Орқага