Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливияда умуммиллий ярашув эълон қилинди

1349

Ливия Президентлик кенгаши раҳбари Муҳаммад Манфий мамлакатда кенг қамровли умуммилий ярашув бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда кенгашнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинган.

Баёнотда айтилишича, ярашув доирасида “турли ишлар бўйича ҳибсга олинган ва жазога тортилган” кишилар афв этилади. Жумладан, якшанба куни Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг кичик ўғли Саади озодликка чиқарилди. У қамоқхонадан чиққандан кейин Туркияга кетган. Бундан ташқари, Қаззофий даврида Ички хавфсизлик хизматига бошчилик қилган генерал Мансур Дау ва Қаззофийнинг сафдоши бўлган генерал-майор Нажи Ҳарира ҳам озодликка чиқарилди. Бир қатор сиёсий маҳбуслар қаторида Қаззофийнинг шахсий котиби бўлган Аҳмад Рамазон оқланди.

«Агар Ливия халқининг ўтмишдаги оғриқли саҳифаларни ёпиш, ихтилофларни ошиб ўтиш, парокандаликдан воз кечиш, қон тўкилишини тўхтатиш ва инсонларнинг азоб-уқубатиларини тўхтатиш борасида чинакам ва жиддий истаги бўлмаганида эди, бу қарорлар қабул қилинмаган бўларди», – деди Муҳаммад Манфий.

Эслатиб ўтамиз, Ливияда жорий йилнинг 24 декабрида президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливия Бош вазири: "Сайловлар тез орада ўтказилиши мумкин”

147 10:50 14.09.2022

Ливия Қатар билан ярашиш ҳаракатида

241 09:40 12.09.2022

Доҳада Ливияда барқарорлик масаласи муҳокама қилинди

194 09:10 09.09.2022

Ливан транспорт вазирининг уйига бомбали ҳужум уюштирилди

259 18:05 08.09.2022

БМТнинг Ливия бўйича махсус вакили тайинланди

440 20:00 03.09.2022

Ливия армияси Триполини ҳимоя қилишга тайёр

693 15:15 25.08.2022
« Орқага