Ливия Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, жума кунига белгиланган президент сайлови бир ойга кечиктирилди.
Президент сайловининг санаси бир йил аввал белгиланган эди, бироқ сайловга икки кундан камроқ вақт қолганида мамлакат парламентининг тегишли қўмитаси уни ўтказишнинг иложи йўқ деган хулосага келган.
Мамлакатнинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофий ўн йил аввал НАТО кучлари иштирокида ҳокимиятдан ағдарилиб, ўлдирилганидан сўнг Ливия беқарорлик ва қонли жанжаллар гирдобида қолди. 24 декабрга белгиланган сайловлар бунга чек қўйиши керак эди.
“Аслида ҳеч қандай сайлов кампанияси бўлмади, ливияликлар кимга овоз беришлари, қандай сиёсий платформалар бор-йўқлиги ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас, яъни бундай миқёсдаги сайлов жараёни учун шароитлар етарли эмас, – дейди сиёсий таҳлилчи Аманда Кадлеc. – БМТнинг Ливиядаги миссияси бундан хабардор, Ливия сайлов комиссияси ҳам, лекин улар техник жиҳатдан сайловни ўтказишга қодирмиз деб ҳисоблашади”.