Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливияни қайта тиклаш учун қанча маблағ керак бўлади?

952

Тўққиз йиллик беқарорликдан кейин Ливияни қайта тиклаш учун 500 миллиард доллардан зиёд маблағ керак бўлади. Бу ҳақда Ливия қурувчилар касаба уюшмаси раиси Абдулмажид Муҳаммад Кашир РИА “Новости”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Ливияда инфратузилма, коммунал хизматлар, қуролли кучларнинг базалари ва лагерлари буткул вайрон бўлган. Ўн йил, балки ундан ҳам узоқроқ давом этадиган тиклаш ва реконструкция ишлари учун мамлакатнинг жуда катта маблағга этиёжи бор, – деди у. – Бу кенг миқёсли дастурни амалга ошириш учун халқаро ҳамжамиятнинг кўмагига умид қиляпмиз”.  

Каширнинг айтишича, айни пайтда йўллар, кўприклар ва тунеллар қуриш, темир йўл тармоғини ривожлантириш, коммунал хизматлар билан таъминлан, турар жойлар барпо этиш, электр таъминотини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Уруш йилларида айниқса Ливиянинг Триполи, Бинғози, Сабрата сингари йирик шаҳарларига катта зарар етди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қаззофийнинг ўғли сиёсатга қайтмоқчи(ми?)

676 11:20 02.08.2021

Ғарбнинг муваффақиятсизликлари: Афғонистон, Ливия, Ироқ

1276 23:05 06.07.2021

Ливия бўйича ўтказилган форум муваффақиятсиз якунланди

520 10:30 03.07.2021

Ливия соҳил хавфсизлик хизмати муҳожирлар бўлган қайиқни ўққа тутди

467 19:55 02.07.2021

Қаззофийнинг «учар саройи» Ливияга қайтарилди

1607 15:05 21.06.2021

Ливияда нефт қазиб олиш тикланяпти

500 17:08 10.06.2021
« Орқага